Ўтган ҳафтада "Порту" жамоасининг колумбиялик ҳужумчиси Жексон Мартинес 35 млн евро эвазига "Атлетико"га трансфер қилингани расман эълон қилинганди.

Infostrada нашрида ёзилишича, бу трансфер орқали "Порту" ўз тарихида тўққизинчи марта футболчисини 30 млн евродан баланд нархга пуллади.
 
Португалияликлар бу борада етакчи жамоа ҳисобланишади. Ўз футболчиларининг 5 нафардан ортиғини 30 млн евродан юқори нархга сотиш кўрсаткичига ҳали ҳеч бир жамоа эриша олмаган.