Жибриль Сиссе Грецияда тўп сурган пайтда вужудга келган солиқлар ва жарималар бўйича қарзини тўлашга рози бўлди. 33 ёшли футболчи 2009 йилдан 2011 йилгача “Панатинаикос” клубида тўп сурган ва клуб унинг ўрнига солиқларни тўлаган деб ўйлаган. Бироқ Сиссенинг шартномасида буни назарда тутувчи банд бўлмаган.

Сиссенинг умумий қарздорлиги 300 минг евродан кўпроқни ташкил қилмоқда, деб хабар бермоқда Грециянинг Sport24 портали.

Футболчи ушбу қарзини 8 йил мобайнида ҳар ой бўлиб-бўлиб тўлайдиган бўлди. Қайд этилишича, футболчи қарзини бундай тарзда тўлайдиган бўлса, у бир тўлашда амалга оширадиган тўловидан 30 фоизга камроқ пул тўлайди.