Москванинг “Динамо” жамоаси собиқ дарвозабони Лев Яшиннинг беваси Валентина Яшина жамоа стадионига эрининг номи берилишига рози бўлди. Бу ҳақда ВТБ банки президентининг катта ўринбосари Андрей Перегудовга таянган ҳолда Интерфакс агентлиги дарак бермоқда.
ВТБ банки “ВТБ Арена парк” лойиҳасига раҳбарлик қилмоқда.
Петровский паркида қурилаётган мажмуа “ВТБ Арена” деб, футбол стадиони эса Лев Яшин номли “Динамо” стадиони деб аталади.