Мексикалик қиз Монтеррей шаҳрида жойлашган La Pastora ҳайвонот боғида ўлим билан юзлашиши мумкин эди. Маълум бўлишича, у тимсоҳлар сақланадиган қўтонга кириб олган. Жониворлардан бирини уни сезиб қолгач, қиз қочишга мажбур бўлган.
Ушбу воқеа видеотасмага туширилиб, интернетга жойлаштирилди. Видео қизнинг танишларидан бири томонидан суратга олинган. Кадр ортидаги овоз уни бу ишдан қайтаришга ҳаракат қилади, лекин қиз бунга жуда қизиқаётганлигини маълум қилиб, ўз билганидан қолмайди.
Кадрда кўриниб турганидек, қиз тимсоҳларга имкон қадар яқинроқ боришга ҳаракат қилади, аммо жониворлардан бири унинг хатти-ҳаракатларидан безовталанади. Қиз қўрқиб кетиб, тезда қочиб чиқади.
Қизга ҳеч қандай жароҳат етмаган. У фақат кучли қўрқишдан бироз азият чекканлигини маълум қилган.