“Барселона” ҳимоячиси Мартин Монтойя ўз фаолиятини Миланнинг “Интер” жамоасида давом эттирадиган бўлди.

1 июль куни 24 футболчи Миланга учиб кетди ва 2 июлда тиббий кўрикдан ўтади.

“Интер” испан футболчисини икки мавсумга ижарага олиб, каталонияликларга ўйинчи учун 15 млн евро тўлайди.

“Нерадзурри”лар яна 7 млн евро тўлаб ўйинчини сотиб олишлари мумкин. Монтойянинг “Барса” билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган.