Москвада номаълум шахслар томонидан ўзбекистонлик аёлнинг пуллари ва заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди. ТАСС агентлигининг хабар беришича, уларнинг умумий қиймати 2.8 млн рублга тенг бўлган.
Айтилишича, талончилар аёлнинг уйига бостириб кириб, юзига зарба беришган ва боғлаб қўйишган. Сўнг пичоқ билан таҳдид қилиб, 50 минг рубль нақд пулини ва 50 минг долларлик заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетишган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.