1 июль куни Москва шаҳрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган футбол мураббийи Александр Кочетков 83 ёшида вафот этди.

Кочетков 1977-1979 йиллар давомида "Пахтакор" жамоасининг бош мураббийи сифатида ишлаган эди.

У Россияда ҳам хизмат кўрсатган мутахассис ҳисобланарди. Марҳум турли йилларда «Луч» (Владивосток), «Химик» (Дзержинск), «Амур» (Благовещенск), «Алга» (Фрунзе), «Спартак» (Орджоникидзе), «Кубань» (Краснодар), «Сокол» (Саратов) жамоаларида бош мураббий сифатида фаолият кўрсатган.