Аргентина Америка кубогининг яримфиналида Парагвай термасини 6:1 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этиб, мусобақа финалига йўл олди.

“Альбиселестелар”нинг бош мураббийи Херардо Мартино кетма-кет иккинчи марта ўзи мураббийлик қилаётган жамоани ушбу мусобақанинг финалига олиб чиқди. Бундай натижага ҳали ҳеч ким эришмаган эди, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.

52 ёшли мутахассис, шунингдек бу вазифани иккита турли терма жамоа билан амалга оширган биринчи мутахассис бўлди. 2011 йилда бўлиб ўтган аввалги Америка кубогида унинг қўл остидаги Парагвай жамоаси финалда Уругвайга 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.