Назарбоев: рублнинг қадрсизланиши қозоғистонлик тадбиркорларни рақобат ҳақида ўйлашга мажбур қилди

Жаҳон 02 Июль 2015 2816

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев маҳаллий телеканалларга берган интервьюсида Қозоғистон компаниялари сифатли ва арзон маҳсулот ишлаб чиқаришга интилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Назарбоевнинг фикрича, Россия рублининг қадрсизланиши қозоғистонлик тадбиркорларни рақобат ҳақида ўйлашга мажбур қилди.

“Мен Евроосиё иқтисодий иттифоқи яратилишидан аввал барча тадбиркорларни рақобат бўлишидан доим огоҳлантириб ва уларга тайёр туриш кераклигини айтиб келардим. Агар биз бу ерда рақобатлаша олмасак, эртага Жаҳон савдо ташкилотига кирганимизда унда нима бўлади? Россия рубли сал қардсизланиши билан харидорлар у ерга боришни бошлашди ва нима бўлганини тезда фаҳмлашди. Одамлар у ерда арзон маҳсулотлар сотиб олишади, бу халқим учун яхши бўлади, нима учун мен бунга қаршилик кўрсатишим керак?”, деб айтди Назарбоев.

Қозоғистон президенти Қозоғистон компаниялари сифатли ва арзон маҳсулот ишлаб чиқаришга интилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

“Шунда “Қозоғистонда ишлаб чиқарилган” брендининг нуфузи ошади. Шунинг учун рақобат – бу компаниянинг ўз маҳсулотини сифатли ва нархини арзон қилиш устида доимий иш олиб боришидан иборат. Бунинг учун дунёда мавжуд инновация, фан керак бўлади”, деб қўшимча қилиб ўтди Назарбоев.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар