Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Назарбоев билан асосий нарсалар ҳақида” номли ҳужжатли фильмнинг бош қаҳрамони бўлди. Ушбу фильм Қозоғистоннинг барча асосий каналлари орқали намойиш этилди.
Фильмда давлат раҳбари оғир йилларда қандай йўллар билан иқтисодиётни кўтариш йўлида ҳаракат қилганлигини, бугунги кунда ички ва ташқи сиёсатни қандай юритаётгани, тил ва миллатлар масаласи ҳақида ҳикоя қилиб берди. Бундан ташқари, Украина ва Россия масаласига, Евросиё интеграциясига ўз шахсий фикрларини билдирди.
Интервьюнинг тўла версияси YouTube сайтига жойлаштирилди. Бу билан сиз ҳам танишиб чиқишингиз мумкин.