Озарбойжон суди 9 нафар мамлакат фуқаросини ИШИД террорчилик гуруҳи сафида жанговор тўқнашувларда иштирок этишда айбдор деб топиб, 15 йилгача озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Судланганлардан бири Вугар Турсуналиев ўзининг 15 ёшли ўғлини ҳам ўзининг қабиҳ ишларига тортган. Вугар 15 йилга қамалди, Суриядаги жанговор тўқнашувларди иштирок этиб уйига қайтган унинг ўғли эса 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Айбланувчилар ўтган йилнинг сентябрида ИШИД сафида жангларда иштирок этганликда гумон қилиниб қўлга олинган эдилар.