Европа Иттифоқи Ўзбекистонда сув захираларини бошқариш тизимини яхшилаш дастурини амалга оширишни бошлашга тайёр турибди.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штеркнинг айтишича, ушбу дастурни амалга ошириш учун 20 млн евро ажратиш кўзда тутилган. Бу дастур Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.

Штеркнинг айтишича, дастурнинг биринчи компоненти сув захираларини бошқаришнинг “сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатларини” яхшилашга қаратилади.

Иккинчи компонентда сув захиралари бошқаруви самарадорлигини яхшилашга имкон берадиган сувдан фойдаланишнинг илғор технологиялари ва схемаларини жорий қилишга кўмак берилади.

Охирги, учинчи компонент жамоатчиликнинг сув захираларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш зарурлиги ҳақидаги билимларини яхшилаш мақсадида ишларнинг информацион жиҳатларини ўз ичига олади.