Ўзбекистонлик хонандаларга “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остидаги маънавият соати ўтилди

Маданият 02 Июль 2015 4450

1 июль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остидаги маънавият соати ўтказилди.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика маънавият тарғибот маркази ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган маънавият соатида тизим раҳбарияти ва таниқли сиёсатшунослар эстрада хонандаларига Марказий Осиё ва жаҳоннинг бошқа минтақаларидаги ижтимоий-сиёсий вазият, вайронкор ғоялар билан яшаётган ғаразли кучлар, юртимизда амалга оширилаётган барча бунёдкорликлар, тўй-тантаналар асоси тинчлик-хотиржамлик эканлиги ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтишди.

“Бу каби маънавият саотларидаги билимлар, аввало, ўзимиз учун, қолаверса жойлардаги концерт дастурлари, учрашувлар ва бошқа тадбирлардаги суҳбатларда бизга ғоят зарурдир”, - дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов санъаткорлар номидан тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдира туриб.

Билдирилган таклифлардан келиб чиқиб малакали мутахассислар иштирокида ҳар ойда бир марта санъаткорлар учун маънавият соатлари ташкил этилишига келишиб олинди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар