«Ўзбекнаво» Тамила, Анвар Собиров ва Ягонанинг лицензиясини тўхтатди

Маданият 02 Июль 2015 10338

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси 3 нафар хонанданинг лицензиясини тўхтатди ва 11 нафар хонандага огоҳлантириш берди. Бу ҳақда бирлашманинг матбуот хизмати хабар қилган.

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси хонандалар Собиров Анвар Каримович, Раҳматова Эсмеральда Нажмиддиновна (Тамила) ва Умарова Комила Раҳматуллоевна (Ягона)лар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли Қарори ҳамда лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабабли, хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 1 июлдан тўхтатилганлигини ва иловадаги хонандаларга огоҳлантириш берилганлигини маълум қилади", дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мўминов Собиржон Одилжонович, Фарманов Илҳомжон Шомаматович, Исмияминова Дилноза Мирзатиллаевна, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари Мирзажонов Ёдгорбек Усмоналиевич, Отабоева Шаҳноза Ҳасановна, Убайдуллаев Достон Рустамович, Ортиқов Шерзодбек Шербўтаевич, ҳамда хонандалар Усмонов Масруржон Марубджанович, Умиров Жасурбек Увайдиллоевич, Ҳамидова Ҳилола Жўраевна, Шамсиев Умар Аҳмеджоновичга огоҳлантириш берилган.

"Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчидир", деб қўшимча қилинади «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси матбуот хизматида.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20115 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49301 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 630 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 248 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1410 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1195 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 1919 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2181 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3194 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3192 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар