Пенсионер аёл аварияга учрагандан кейин икки кун машина ичида қолиб кетди

Жамият 02 Июль 2015 2740

АҚШнинг Техас штатида яшовчи 75 ёшли Ванда Мобли исмли аёл йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўл четидаги кўлга тушиб кетган. ЙТҲ оқибатида анча ўзини олдириб қўйган аёл икки кун давомида мажақланиб кетган автомобиль ичидан чиқа олмаган, деб хабар бермоқда Scripps Media.

Мобли хоним 183-трасса бўйлаб ўзининг Оклахома штатида яшовчи яқинлари олдига меҳмонга кетаётганда бирдан йўлда унинг рўпарасидан бошқа машина чиқиб қолган. Аёл тўқнашувдан қочиш мақсадида машинани четга бурган. Оқибатда машина пастликда жойлашган кўл четига тушиб кетган. Аёл жиддий жароҳатлар олмаган, бироқ кучдан қолган.

Аёлнинг айтишича, у ён-атрофдан ўтаётган автомобилларнинг овозини эшитган, бироқ машинадан мустақил ҳолда чиқиб, ёрдамга чақиришга мадори бўлмаган. Мобли ҳаво исиб кетганда кўлдаги сувдан ичиб, ўз чанқоғини қондирган.

Аёлнинг яқинлари унинг мобиль телефонига қўнғироқ қилишганда у жавоб беравермагач, ташвишлана бошлаб, бу ҳақда полицияга хабар қилишган. Полиция ходимлари аёлни қидиришни бошлашган. Бироқ аёлнинг набиралари полициячилардан кўра чаққонроқ чиқиб қолишди. Улар Мобли ҳаракатланган трассани эътибор билан текшириб чиққанларида, уриб туширилган йўл белгиси, автомобиль бўлакларини аниқлашган ва яқин орада ўз бувиларини ҳам топишга муваффақ бўлишган.

Ҳозир кекса аёл шифохонада даволанмоқда. Шифокорлар унинг белига шикаст етганини айтишмоқда. Уларнинг фикрича, аёл тез орада оёққа туриб кетади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар