АҚШ мудофаа вазири Эштон Картернинг фикрича, Эроннинг ядровий объектларига ҳарбий зарба бериш масаланинг вақтинчалик ечими бўлибгина хизмат қилиши мумкин. Унинг сўзларини ТАСС агентлиги келтирмоқда.

Картернинг айтишича, АҚШ Эроннинг ядровий дастури масаласининг ҳарбий ечимини ҳам ишлаб чиққан, аммо ундан энг охирги ўринда фойдаланилиши мумкин. Негаки ҳарбий аралашув ядровий дастурни тўхтатмай, шунчаки унинг амалга ошишини ортга суради.