Россияда Темур юришларининг тарихи ўрганилмоқда

Жаҳон 02 Июль 2015 4957

Россиянинг Липецк вилоятида “Амир Темур излари бўйлаб” номли археологик экспедиция олиб борилмоқда. Экспедиция раҳбари Игорь Козмирчукнинг сўзларига қараганда, шаҳар харобаларини ўрганишнинг дастлабки кунларида қизиқарли топилдиқлар аниқланди. Жумладан, мудофаа деворлари вайроналари остида қабр топилди.

Gorod48.ru сайти Козмирчукнинг сўзларини келтиради:
“Қабрда одамнинг ярмигина дафн этилган, холос. Яъни иккига бўлиб юборилганга ўхшайди. Бу фикрни антропологлар текшириб кўради, улар яқинда етиб келишади. Афтидан, бу иккига бўлиб ташланган жангчилардан биридир. Бу шаҳар остоналарида бўлган жангдан далолатдир. Ҳозирча 1395 йилги жанг шу ерда бўлганини исботлаб бериш олдимизда турган вазифалардан биридир”.

“Қизиғи шундаки, энг машҳур энциклопедияларда, жумладан, Britannica ва Iranica’да ва кўплаб тарих дарсликларида Темур 1395 йили Москвани эгаллагани айтилади, – давом этади сўзида археолог. – Аммо Темур томонидан амалга оширилган вайронагарчилик излари Москвада топилмади. Улар ҳеч қачон аниқланмаса ҳам керак, негаки, форс солномаларига кўра, унинг қўшинлари ўша йили Елецдан шимолга ўтмаган ва Окадан кечиб ўтмаган. Бугунги кунга қадар Липецк вилоятида ҳам Темур истилоси излари топилмаган, аммо Темур авангардининг Бекёруқ ўғлон қўшини билан қаерда урушганининг локализация қилиниши, Қорасув ва Мускувнинг локализацияси бундай изларнинг топилишига олиб келиши мумкин”.

Кўпроқ янгиликлар