Samsung компанияси премиум тоифадаги аудиоаксессуарлар қаторига яна бир маҳсулотни қўшиб қўйди. Бу Level U симсиз Bluetooth-гарнитураси бўлиб, бўйинда тақиб юрилади.
Ускуна овоз узатишда ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги ва қўллашда қулайлиги айтилмоқда.
Гарнитурани смартфонга улаш учун Bluetooth 4.1 симсиз алоқа тармоғи қўлланади. Корпусдаги тугмалар овозни бошқариш, ашулаларни ўтказиш, ижрони тўхтатиш имконини беради.
Янги маҳсулот иккита микрофонга эга. Улардан бири фон шовқинларини босишга хизмат қилади. Аккумуляторли батарея 10 соат қўшиқ эшитишга ва 11 соат телефонда гаплашишга етади. Гаджетнинг оғирлиги 33 гр ни ташкил қилади.