Тайбэйда фалокатга учраган самолёт учувчисининг фалокатдан олдин айтган охирги сўзлари чоп этилди

Жаҳон 02 Июль 2015 6963

Тайвань авиация хавфсизлиги кенгаши 2015 йилнинг февралида ATR-72-600 самолётининг фалокатга учраши бўйича ҳисоботни тақдим этди. Ташкилотнинг сайтида парвознинг таймлайни чоп этилди. Аниқланишича, учувчининг самолёт фалокатга учрашидан аввал айтган охирги сўзлари “Вой, мен бошқа двигателни ўчириб қўйибман” деган сўзлари бўлган.
Самолёт 2015 йилнинг 4 февралида фалокатга учраган. Самолёт бортида 58 киши бўлган. Лайнер ҳавога кўтарилганда унинг ўнг двигатели ишламай қолган. “Қора қутида” қайд қилинган ёзувдан учувчи ишламаётган двигателни ўчириш ўрнига соз ишлаётган чап двигателни ўчириб қўйган.

Шу билан бирга учувчи охирги лаҳзагача бошқа двигателни ўчириб қўйганини тушунмаган. Учувчи секин-аста пастлаш ўрнига ишламайдиган двигатель билан қилиш ман қилинган ишни амалга оширган, яъни самолётнинг бурнини тепага кўтарган. Самолёт қулаши оқибатида 33 киши, жумладан 2 нафар учувчи ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар