Тошкентлик милиция ходими кун қаҳрамонига айланди

Жамият 02 Июль 2015 11355

Тошкентда яшовчи Елена Шербакова ўзига тегишли пул ва пластик карточка солинган ҳамённи топиб, унга қайтариб бергани учун Тошкент Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида батальони майори Баҳодир Эргашевга ўзининг катта миннатдорчилигини билдирди.

Аёлнинг айтишича, у таксига ўтираётганда ичида анча катта пул ва Трастбанк томонидан берилган пластик карточкаси ҳамда ўзининг кичкина ҳажмдаги сурати бўлган ҳамёнини тушириб қўйган.
“Бундан кўнглим жуда хира бўлди. Йўқотган пулларимга қанча нарса сотиб олишим мумкинлигини ўйлаб, эътиборсизлигим учун ўзимни койидим. Ва бироздан кейин “бўлган иш бўлди” деб секин-аста ўзимни тинчлантира бошладим. Шунда бирдан телефон жиринглаб қолди: “Еленамиз?”. “Ҳа” деб жавоб бердим. “Сизга Транстбанкдан қўнғироқ қиляпмиз – милиция ходими сизнинг карточкангизни олиб келди”. Мен: “Ҳамён ҳам бор эканми?” деб сўрадим. Менга жавоб беришди: “Ҳа ҳамёнингиз ҳам бор, агар буларни ҳақиқатда сиз йўқотган бўлсангиз банкка келиб олиб кетишингиз мумкин, сизга тегишли ҳамма нарса қайтариб берилади”. Мен 5 дақиқаёқ банкка етиб бордим ва у ерда Баҳодир Шавкатович ҳамёндаги суратим билан мени солиштириб, ҳамён эгаси эканлигимга ишонч ҳосил қилгандан кейин йўқотган ҳамёнимни ва ундаги барча нарсаларни тўла-тўкис қайтариб берди”, деб ёзмоқда Елена Шербакова ижтимоий тармоқлардан бирида.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар