Тунис ҳукумати Суса шаҳридаги қўпорувчилик ҳаракатини ижро қилишда гумон қилинаётган 12 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

26 июнь куни бир гуруҳ одамлар шаҳардаги меҳмонхоналардан бирига бостириб кириб, чет эллик сайёҳларни ўққа тутган эди. Теракт оқибатида 40 киши ҳалок бўлди.
Айни пайтда яна икки нафар жангари қидирилмоқда. Улар нафақат меҳмонхонага, балки Бардо музейига уюштирилган ҳужумга ҳам алоқадорликда гумон қилинмоқда.