30 июнь куни Туркманистонда ҳаво ҳарорати 47.2 даражани ташкил қилди. Энг иссиқ ҳаво пойтахт Ашхободда кузатилмоқда. Шаҳарда 124 йилдан буён метереологик назорат олиб борилади, лекин бундай ҳарорат биринчи марта кузатилиши.
1 июль куни ҳукумат йиғилишида ҳаво ҳарорати ошиб кетишининг одамлар соғлиғига салбий таъсир ўтказишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди. Жумладан, аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилиши кераклиги қайд қилиб ўтилди. Алоҳида эътибор болалар соғлиғини сақлаш масаласига қаратилади.
Ўзбекистоннинг Туркманистонга яқин ҳудудларида ҳам ғайритабиий иссиқлик қайд қилинди. 30 июнь куни Нукус шаҳрида ҳарорат 42.6 даража иссиқ бўлди. Бу 1996 йилдан буён ўрнатилган ўзига хос янги рекорд бўлди.