Украина соғлиқни сақлаш вазири Александр Квиташвили Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилининг танқидидан сўнг ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. Бу ҳақда УНН агентлиги хабар бермоқда.

Илгарироқ Саакашвили Квиташвилини истеъфога чиқишга чақирган эди.
“Вазир дарҳақиқат ариза ёзди, аммо у ҳали вазирлар маҳкамасида кўриб чиқилмади”, – маълум қилди “Пётр Порошенко блоки” фракцияси раиси ўринбосари, Игорь Кононенко.
Бундан ташқари, Саакашвилини танқид қилган Ивано-Франковск прокурори ишдан бўшатилган эди. Одесса губернатори билан жанжаллашиб қолган давлат авиахизмати раҳбари ҳам ишдан бўшатилиши ҳақида маълум қилинган эди.