WikiLeaks портали ошкор қилган навбатдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги Германиянинг бир қатор вазирлари, статс-котиблари ва бошқа амалдорларининг телефон қўнғироқларини эшитиб борган. Бу ҳақда Suddeutsche Zeitung газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, кузатув ишлари ўтган асрнинг 90-йилларидан бошланган.

Айғоқчиликни амалга оширишда уларга Британия махфий хизматлари ёрдам берган бўлиши мумкин, дейилади порталда.