Хакерлар Гарвард университетига ҳужум қилишди

Жаҳон 02 Июль 2015 3497

Гарвард университети маъмурияти ҳамда санъат ва фанлар факультети хакерлар томонидан ҳужумга учради. ИТ-мутахассислар ҳужумнинг оқибатларини бартараф этгунларича ва унинг зарарини ҳисоблагунларигача талабалар ва ўқитувчилар бу вазиятдан бехабар бўлдилар. Университетда олиб борилаётган тадқиқотлар натижалари, фойдаланувчиларнинг шахсий ва молиявий маълумотлари зарар кўрмади. Бу ҳақда Tech Crunch хабар берди.

ИТ-мутахассислар Гарварднинг санъат ва фанлар факультети, маъмурияти ва яна 8 та ўқув муассасасидаги тизимларга бузиб кирилгани изларини аниқлашди. Ҳужумдан зиён кўрган муассасалар ходимлари ва ўқувчиларидан ўзларининг паролларини ўзгартиришлари ва барча қурилмалар: компьютерлар ва мобиль гаджетларда Гарвард тармоғидаги ўз аккаунтларига киришни янгилашлари сўралди. Университет фойдаланувчиларга 19 июнда содир этилган бу киберҳужум ҳақида фақатгина 1 июлда маълум қилди.

Университет маъмурияти бундай кечикишни хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга оширилгани билан тушунтирди. ИТ-мутахассислар “ўзларининг ҳаракатлари тизимни ҳимоялаш ва ҳужум оқибатида етказилган зарарни камайтириш бўйича амалга оширилган чораларни хавф остига қўймаслигига” ишонч ҳосил қилишгандан кейин бу воқеа ҳақида фойдаланувчиларга айтишга қарор қилишган. Фойдаланувчиларнинг тармоқдаги ҳаракатлари вазиятни мураккаблаштириши мумкин эди, деб қўшимча қилди университет маъмурияти.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар