Рамазон ойида мусулмонлар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Бадр ота” жомеъ масжидининг асосий биносини қайта қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими матбуот хизмати хабар берди.

Бу жараёнда туман ҳокимлигидан вакиллар, вилоят бош имом-хатиби, масжид имом-хатиблари, турли ташкилоту муассасалар, тадбиркорлару ўқитувчилар, кекса отахонлару ёшлар, барча-барчаси ҳамжиҳатликда иштирок этмоқда.