2016 йили Қозоғистон “мобил ҳукумати” кўрсатаётган хизматлар сони 100тага етади. Бу жорий йилдаги кўрсаткичдан икки баробарга кўпроқдир.
Бош вазир Карим Масимовнинг сайтида маълум қилинишича, айни пайтда “Мобил ҳукумат” лойиҳаси раҳбари Гулмира Исабекова кейинги йил лойиҳаларини режалаштириб чиқмоқда.
“Миллий ахборот технологиялари” акциядорлик жамиятининг маълумотларига қараганда, жорий йилда замонавий давлат хизматларидан 1 млн дан ортиқ фуқаро фойдаланишга улгурди.