АҚШ фуқароси Қирғизистон тоғларида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
“Бугун қуролли кучлар ҳарбий ҳаво кучлари авиацияси Ми-8МТВ вертолётида ўтказилган қидирув-қутқарув амалиёти натижасида Ленин чўққисида, 4 650 м баландликда АҚШ фуқароси Зиверд Эндрювнинг жасади эвакуация қилинди. У чўққига чиқиш чоғида ҳалок бўлди”, – дейилади Бишкек бош штаби баёнотида.
Ленин чўққиси Ўрта Осиёдаги энг баланд тоғлардан бўлиб, денгиз сатҳидан 7 134 м юқоридир.