Барак Обама маъмурияти Миллий футбол лигасида Вашингтион шаҳри номидан қатнашадиган Washington Redskins (Вашингтон қизил танлилари) жамоасидан ўз номини ўзгартиришини сўрамоқда. Агар бу талаб бажарилмаса, жамоа шаҳарда ўзи учун янги ўйингоҳ қуришга рухсат олмайди. Бу ҳақда Mediaite хабар берган.

"Шахсий фикримча, жамоалар "Қора танлилар", "Оқ танлилар" ёки "Жигарранглилар" каби номларга эга бўлиши қўрқинчли кўринади. Бизнинг замонамизда бундай номларни ўзгартириш керак", дейди Ички ишлар вазири Салли Жуэлл.

Унинг қайд этишича, Washington Redskins жамоаси янги стадион қуриш ҳуқуқига эга бўлиши учун номини ўзгартириши ҳамда шаҳар мэри билан суҳбатдан ўтиши керак бўлади.