Украина компаниялари июль ойи охиридан бож тўламасдан АҚШга 5 мингга яқин турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритдилар, деб хабар бермоқда Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, Украинага бундай имконият АҚШнинг янгиланган имтиёзлар бош тизими дастури доирасида берилди. Бу имтиёзлар 2015 йилнинг 29 июлидан 2017 йилнинг 31 декабригача амал қилади.

Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири ўринбосари, Украина савдо вакили Наталья Никольскаянинг айтишича, АҚШнинг имтиёзлар бош тизими дастури энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлар: кимё саноатининг катта миқдордаги турли маҳсулотлари, минераллар ва қурилиш тоши, заргарлик буюмлари, гиламларнинг кўпчилик турлари, қишлоқ хўжалиги ва балиқчиликнинг баъзи турларига тааллуқлидир.

Никольская АҚШда божсиз тартибнинг устунликларидан фойдаланиш учун Украина самарали интеллектуал мулкчилик ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мавжудлигини, Украина компаниялари эса маҳсулотнинг келиб чиқиши қоидалари мезонларига мос келишларини намойиш қилишлари керак.

Маълумот учун, АҚШнинг имтиёзлар бош тизими – АҚШ давлат дастури бўлиб, унга кўра муайян мезонларга мос келувчи савдо ҳамкорларга АҚШга баъзи маҳсулотларни божсиз олиб кириш ҳуқуқи берилади.