АҚШда полициячилар ва ўт ўчирувчилар иштирокида ўтказилаётган велопойга вақтида Бразилия вакили ҳалок бўлди

Жаҳон 03 Июль 2015 3258

АҚШнинг Вашингтон, Виржиния ва Мэриленд штатлари ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган Бутун дунё ўт очирувчилари ва полициячилари велопойгаси турнири вақтида фожиа юз берди.

Маҳаллий полициянинг маълумотига кўра, бразилиялик иштирокчи велосипедлар ўртасидаги тўқнашув туфайли ҳалок бўлган, яна икки нафар велосипедчи оғир тан жароҳатлари олишган.

48 ёшли бразилиялик Карлос Силва пойга трассасида велосипедидан йиқилиб, бошқа велосипедлар остида қолиши оқибатида ўлимга олиб келувчи жароҳатлар олган.

Бу турнир 26 июнь куни бошланган, 5 июлгача давом этади. Турнирга дунёнинг 70 мамлакатидан 12 мингга яқин иштирокчи келган.

Полициячилар ва ўт ўчирувчилар ўртасидаги бундай турнир 30 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. 2 йил олдин бу мусобақа Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида бўлиб ўтган, 2 йилдан кейингиси эса Канаданинг Монреал шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар