БААда ўтказилган шахмат мусобақасида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров еттинчи ўринни эгаллади

Спорт 03 Июль 2015 1023

30 июнь куни БААнинг Шаржа шаҳрида Sharjah Biltz international chess championship 2015 блиц-турнири ўтказилди. Унда турли мамлакатлардан ташриф буюрган 107 нафар шахматчи иштирок этди.

Ўзбекистонлик 9 ёшли шахматчи Жавоҳир Синдаров финалда кетма-кет 3 та ғалабага эришди ва 9 имкониятдан 7 очко тўплаб, еттинчи ўринни эгаллади.

Турнирда озарбойжонлик гроссмейстер Г. Гусейнов ғалаба қозонди, иккинчи поғонага БАА вакили гроссмейстер А.Р.С. Салим, 3-ўринга эса яна бир озарбойжонлик У. Бажарини жойлашди. 4—9-поғоналарни 7 очко тўплаган гроссмейстер ва халқаро спорт устаси бўлган спортчилар бўлишиб олишди. Спорт усталигига номзод ҳисобланган Жавоҳир Синдаров 7-ўринда қайд қилинди.

Маълумот учун, Жавоҳир Синдаров турнирни 25 ўринда бошлаган эди.
 
Ўзбекистонлик бошқа шахматчилар Шамсиддин Воҳидов 5,5, Шаҳноза Собирова 5 ва Ҳумоюн Синдаров 4,5 очко тўплади.


Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар