Чехия президенти АҚШ раҳбарларини бронтозаврларга қиёслади

Жаҳон 03 Июль 2015 3114

Чехия президенти Милош Земаннинг фикрича, АҚШ раҳбарияти ўз фаолиятига танқидий кўз билан қарашга қодир эмас. Унинг сўзларини Parlamentnilisty.cz сайти келтирмоқда.
Чехия президенти америкалик ҳамкасби Барак Обаманинг 50 йил давомида амал қилиб келган Кубага қарши санкцияларни бекор қилиш ташаббусини олқишлади. Бу билан, Земаннинг фикрича, АҚШ ҳукумати биринчи марта ўз ишларига тўғри баҳо бера олди.
“Аммо ҳақиқат шундаки, сиёсатчиларнинг интеллекти ўз хатосини тўғирлашга сарфлайдиган вақти билан ўлчанади. Агар сиз вазиятни 50 йил ўтиб кетгандан сўнг тўғирласангиз, сиз ўз хатосини тўғирлагунча қирилиб кетган бронтозаврлар қисматига шерик бўлишингиз мумкин”, – таъкидлаб ўтди Чехия етакчиси.

Кўпроқ янгиликлар