Чилида чоп этиладиган ҳажвий журнал Мессига “қўпол тарзда” таҳдид қилди

Спорт 03 Июль 2015 5704

Чилида чоп этиладиган The Clinic журнали ўзининг навбатдаги сонининг муқовасига “Ўзга сайёралик” фильмидаги ўзга сайёраликнинг қиёфасини жойлаштириб, Аргентина билан Чили ўртасидаги Америка кубоги финал учрашувидан олдин Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лионель Месси устидан шу тарзда қўпол ҳазил қилди. Бу ҳақда нашрнинг сайтида маълум қилинди.

Муқовада Чили ва Уругвай ўртасидаги чоракфинал учрашувидаги рўй берган вазиятга иқтибос келтирилди. Ўша учрашувда чилилик ҳимоячи Гонсало Хара уругвайлик Эдинсон Каванининг орқа томонига бармоғи билан туртган ҳамда рақибини жавоб беришга мажбур қилиб, унинг сариқ карточка олишига сабабчи бўлган. Муқовадаги ўзга сайёралик бармоғи тўқ сариқ бўёқ билан бўялган ҳолда тасвирланган ҳамда суратнинг остига “Ўзингдан кўр, Месси” деб ёзиб қўйилган.

Журнал Харани ўзга сайёраликка қиёслаган, чунки кўпчилик ўйинчилар ва экспертлар кўпинча уни “ўзга сайёралик” деб атайдилар.

The Independent нашрининг таъкидлашича, Чили термаси мухлисларига журналнинг бу ғояси жуда хуш келди, чунки улардан кўпчилиги Харанинг ўша найрангини ёқлаб чиқишган.

Америка кубогининг Аргентина ва Чили ўртасидаги финал учрашуви 5 июль куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30688 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16844 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66275 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57534 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 1887 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 2775 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2521 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 666 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар