Хитойдаги чой тарихи аввал тахмин қилингандан ҳам кадимроққа бориб тақалиши маълум бўлди. Маҳаллий олимларнинг охирги тадқиқотлари замонавий Хитой ҳудудида чой бутасининг етиштирилиши камида 6 минг аввал бошланганидан дарак бермоқда.

Бундай хулосага Нинбо шаҳар округи, Тяньло тоғи ҳудудида неолит даврига мансуб Хэмуду маданиятига оид археологик қазилмалар натижаларини таҳлил қилиш давомида Чжэцзян маданий қадриятлар ва археологик тадқиқотлар маркази мутахассислари келишди. Олимлар эътиборини ёши 6 минг йилни ташкил қилувчи чой буталари илдизлари ўзига тортди.

“Илдиз атрофидаги тупроқда қишлоқ хўжалиги воситалари билан қайта ишлаш излари сақланиб қолинган. Бу ҳолат ушбу ўсимлик ўз-ўзидан уни чиқмаганлиги, балки инсон томонидан экилганлигини англатади”, деб айтмоқда археолог Сунь Гопин.

Қазилмалар пайтида топилган чинни буюмлар Хэмуду маданиятининг қадимги одамлари чой дамлашни билганликларини кўрсатмоқда.

“Археологлар чойнакка ўхшаш буюмни топишди. Бу буюмнинг тумшуғи ва дастаги бор”, деб айтмоқда олимлардан бири.
Шу кунгача тарихчилар чой етиштириш ва уни истеъмол қилиш тахминан 3 минг олдин бошланган, деган фикрга амал қилиб келардилар.