Ципрас: Банклар кредиторлар билан келишувга эришилганидан кейин очилади

Жаҳон 03 Июль 2015 1243

Греция бош вазири Алексис Ципрас кейинги ҳафта бошида кредиторлар билан келишувга эришишни режалаштирмоқда. У шундан сўнг мамлакатдаги банклар фаолияти қайта йўлга қўйилишини айтган. Бу ҳақда у ANTI телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

"Биз умумхалқ референдуми бўлиб ўтганидан кейин 48 соат ичида кредиторлар билан келишувга эришишга ҳаракат қиламиз. Шундан кейин банклар очилиши мумкин", дейди у.

"Мен музокара жараёнида ён беришга тайёрман. Агар қабул қилиб бўлмайдиган талаблар қўйилса, келишув амалга ошмайди. Биз бор имкониятларни кўриб чиқамиз ва грек халқига яхши бўлишига ҳаракат қиламиз", дейди бош вазир.

"Лекин келишувга эришилса ва бу қанчалик ночор битим бўлмасин, ютуқ сифатида қаралади ҳамда кейин зарур жараёнлар бошланади", деб маълум қилади Алексис Ципрас.

Кўпроқ янгиликлар