Facebook видеода реклама жойлаштиришни бошлайди

Технология 03 Июль 2015 1317

Жорий йилнинг кузидан Facebook ижтимоий тармоғи видео ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар, мисол учун, NBA, Fox Sports ва Funny or Die кабиларнинг роликларида реклама жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Бунинг учун ижтимоий тармоқнинг тасмасига Suggested Videos (“Таклиф қилинадиган видеолар”) блоки қўшилади. Ушбу блок фойдаланувчи ўз тасмасидаги видеога “лайк” тугмасини босганда ёки кўраётганда пайдо бўлади. Таклиф қилинадиган блокда реклама роликлари жойлаштирилади. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ янгиликлар тасмасига автоматик ишга тушувчи видеорекламани ҳам жойлаштиради.

Контент ишлаб чиқарувчилари рекламадан тушган фойдадан бир қисмини олишади. Рекламадан тушган даромад шу тарзда (YouTube`даги каби) тақсимланади: 55 фоиз – видео муаллифига, 45 фоиз – платформага. Facebook рекламадан тушган фойдани муаллифлар орасида ҳам тақсимлаб беради. Масалан, агар реклама учта муаллифнинг видеосида жойлаштирилган бўлса, унда улар орасидаги фойда ҳар бир муаллифнинг видеоси неча марта томоша қилингани ва унга қанча вақт ажратилганига мос равишда тақсимланади.

Facebook ижтимоий тармоқдаги видео хизматни 1,5 йилдан бери ривожлантириб келмоқда. Бу вақт мобайнида ижтимоий тармоқ тақдим қилиш алгоритмида бир қанча ўзгартиришлар амалга оширди (мисол учун, Facebook даги видео фойдаланувчилар тасмаларида кўпроқ пайдо бўлади) ва бошқа сайтлардаги видео учун кўринишни ўзгартирди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29046 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42077 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158014 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44839 Lifestyle
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 83 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 96 Жамият
Афғонистонда бир кун ичида 100 дан ортиқ жангари йўқ қилинди
23:34 / 20.08.2017 553 Жаҳон
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 1970 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2100 Жамият
РФПЛ. «Зенит» яна ғалаба қозонди, Афонин тўлиқ ўйнаган ўйинда «Анжи» йирик мағлубиятга учради
23:02 / 20.08.2017 495 Спорт
Кўпроқ янгиликлар