Филиппинда ҳалокатга учраган паром қурбонлари сони 38 кишини ташкил этди

Жаҳон 03 Июль 2015 639

2 июль куни Филиппиннинг Лейта ороли яқинида йўловчи пароми ҳалокатга учраши натижасида ҳалок бўлганлар сони 38 нафарга етди. Бу ҳақда Филиппин соҳил қўриқлаш хизмати томонидан хабар қилинган.

Хабарда айтилишича, 134 киши қутқариб олинган, 15 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Бундан олдин ҳалокат қурбонлари сони 36 нафар бўлгани хабар қилинганди.

Филиппин соҳил қўриқлаш хизмати раҳбари Арман Балилонинг маълум қилишича, қутқариш ишлари жараёнидан Филиппин Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кема ҳамда 2 ҳарбий самолёт иштирок этган.

Кема MV Kim Nirvana-B Ормок портига 200 метр узоқликда фалокатга учраган. Кема Камотес оролига йўл олган бўлиб, кучли денгиз тўлқинининг кўтарилиши оқибатида очиқ денгизга чиққан кема ағдарилиб кетган.

Кемага ҳаддан ташқари кўп юк ортилгани ҳалокатга сабаб бўлгани айтилмоқда.

Сув транспорти 7 мингдан ортиқ ороллар мавжуд бўлган Филиппинда асосий транспорт ҳисобланади ва бу архипелаг давлатда тез-тез шундай ҳалокатлар содир бўлиб туради.

1987 йилнинг декабрида йўловчи кема ва сувости танкери тўқнашиб кетиши натижасида 4 минг нафардан ортиқ филиппинлик ҳалок бўлганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар