Гаагада тўпланишга тақиқловни бузганлик учун 100 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълум қилди.

Ҳибсга олишлар Хоббем майдонида полициянинг махсус бошқармалари томонидан амалга оширилди. Барча қўлга олинганлар яқин орадаги полиция бўлимларига етказилган.

Гаагада тунги пайт тўпланишга тақиқлов 2 июлда Нидерланияда таътилда бўлган Аруба ороли вакили Митч Энрикезнинг ўлими сабабли юзага келган тартибсизликлардан кейин киритилган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёш йигит полиция томонидан жамоатчилик тартибини бузганлик учун қўлга олиш пайтида нафас етишмасликдан ҳалок бўлган эди.