Garmin велосипедчилар учун орқадан келувчи машина ҳақида огоҳлантирувчи радар яратди

Технология 03 Июль 2015 2669

Garmin компанияси велосипедчилар учун Varia радарини яратди. Қурилма велосипедчини орқадан машина яқинлашаётганидан огоҳлантириш учун мўлжалланган ҳамда ҳайдовчилар эътиборини жалб қилиш учун орқа фонар функцясини бажаради.

Қурилма Жанубий Африканинг iKubu компанияси томонидан яратилган велосипедлар учун радар тизимига асосланган. Ушбу компания 2015 йил январда Garmin томонидан сотиб олинган эди.



Garmin келтирган статистик маълумотларга кўра, АҚШда аварияга учрайдиган велосипедчилардан 40 фоизи ҳаракатланиш пайтида орқадан келаётган транспорт воситаси билан тўқнашишдан азият чекканлар.

Varia радари велосипед орқасига маҳкамланади. Varia датчик ёрдамида велосипедчини орқадан келаётган транспорт воситасидан хабардор қилиш учун велосипед орқасидаги 140 метрлик ҳудудни сканерлайди. Орқадан келаётган автомобиль ҳайдовчисининг эътибори автомобиль велосипедга яқинлашгани сари орқа фонарнинг тезлашувчи чақнашлари билан жалб қилинади.

Олинган маълумот датчикдан Garmin Edge велокомпьютери ёки рулга маҳккамланган тизимга узатилади. Бу велосипедчига йўлдан чалғимаган ҳолда транспорт воситасининг яқинлашишига жавоб беришга ва зарурат туғилганда йўл четига ўтишига имкон беради.

Garmin Varia радари кузда сотувга чиқарилади. Радарнинг ўзининг нархи 199,99 долларни, рулга маҳкамланувчи огоҳлантириш тизими билан биргаликдаги нархи 299,99 долларни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар