IBM компаниясининг Россия бўйича янги бош директори этиб компаниянинг сотувлар бўйича собиқ директори Андрей Филатов тайинланди. Бу ҳақда компания расмий сайти орқали тарқатилган хабарномадан маълум бўлди.

Янги лавозимни эгаллаган Филатов буюртмачилар олдида турган долзарб бизнес режаларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Бунинг учун биз юқори сифатли дастурий ечимларни қўллаймиз, – деди у. – Бизнинг истиқболли йўналишларимиз таҳлил, булутли технологиялар, хавфсизлик, мобиллик ва ижтимоий ҳамкорликдир”.

Компаниянинг илгариги бош директори Кирилл Корнильев сотувлар бўйича президенти ўринбосарига айланиб, IBM’нинг Шарқий ва Марказий Европадаги индустриал ечимлар йўналишига бошчилик қилади.