"ИШИД" жангарилари Суриянинг Пальмира шаҳридаги қадимий обидалардан яна бирини йўқ қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берган.

Жангарилар шаҳар яқинида жойлашган музейдаги 2000 йиллик шер ҳайкалини бузиб ташлашган.

Музей ходимларидан бирининг айтишича, бу ҳайкал 3 метр баландликка, 15 тонна вазнга эга бўлган ва ўзининг алоҳида меъморий қиймати билан ажралиб турган.

Ҳайкал 1977 йилда польшалик олимлар томонидан ўрганилган ҳамда эрамиздан олдинги 1 асрга мансублиги аниқланганди.

Бироз олдинроқ, жангарилар Пальмирадаги бир қанча қабристонларни вайрон этгани хабар қилинганди.