Жанубий Корея коронавирус эпидемиясидан сўнг иқтисодиётни жонлантиришга 10.5 млрд доллар сарфлайди

Жаҳон 03 Июль 2015 2043

Жанубий Корея ҳукумати MERS коронавируси эпидемиясининг иқтисодиётга келтирган салбий таъсири оқибатларини бартараф қилишга 11.8 трлн вона (10.5 млрд доллар) ажратади. Бу борадаги ҳаракат дастури вазирлар маҳкамасининг шу ҳафта жума куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди. Режа 20 июлга қадар тасдиқланиши кутилмоқда.
“Қўшимча маблағ иқтисодиётни жонлантиришга ёрдам беради, ички талабни оширишга ва оддий фуқаролар ҳаётини барқарорлаштиришга қаратилади. Уларнинг бари эпидемиянинг оқибатларида ҳис қилишди”, – шарҳлади ушбу қарорни молия вазири ўринбосари Пун Мун Гю.
Кўрсатилган маблағнинг 5.6 трлн вонаси солиқ тўловларининг камайишидан келган зарарни қоплашга, 6.2 трлн вона эса фуқаролар ва бизнесга бевосита ёрдам беришга қаратилади.
Молия вазирлиги таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига қараганда, ушбу чора-тадбирлар жорий йилда ялпи ички маҳсулот ўсишини 0.3 фоизга, кейинги йили эса 0.4 фоизга кўтаришга хизмат қилади. 2015 йилда ЯИМ 3.1, 2016 йили 3.6 фоизни ташкил қилиш кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар