Буюк Британиянинг марҳум маликаси Дианага тегишли бўлган кўйлак ким ошди савдосида 200 минг доллар нархга сотилди. Бу ҳақда People нашрида хабар берилди.

Аукционда бу кўйлак учун дастлаб 30 минг долларлик нарх белгиланганди.

Маълум бўлишича, кўйлак учун 80 минг таклиф қилинган вақтда, бирданига икки баробардан кўпроқ, 200 минг долларлик нарх айтган харидор барчани ҳайратга солган ҳолда буюмга эга бўлган.