"МЮ" Ди Мария учун "Бавария"дан 50 млн евро сўрамоқда

Спорт 03 Июль 2015 978

"Манчестер Юнайтед» клубининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ўз фаолиятини «Бавария»да давом этририши мумкин.

Bild нашри тарқатган маълумотларга кўра, «Манчестер Юнайтед» ижрочи директори Эд Вудворд ва «Бавария» техник директори Михаэль Решке айни пайтда футболчининг трансфери борасида музокара олиб боришмоқда. 

Инглиз клуби ярим ҳимоячи учун 50 милион евро сўрамоқда. Бироқ «Бавария» бу нархга рози бўлиши аниқ эмас.

Маълумот учун, Ди Мария ўтган йили «Манчестер Юнайтед» таркибига «Реал»дан 75 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У «МЮ» сафида 27та ўйин ўтказиб, 3та гол урган ҳамда 10та голли узатмани амалга оширган.

Кўпроқ янгиликлар