Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси, айни пайтда рейтингда 10-ўринни эгаллаб турган Рафаэль Надаль Лондонда давом этаётган нуфузли “Уимблдон” турниридаги иштирокини эрта якунлади.

Мукофот жамғармаси салкам 28 миллион долларни ташкил этувчи мусобақанинг иккинчи даврасида испаниялик ракетка устаси германиялик Дастин Браунга имкониятни бой берди.

Икки соату 37 дақиқа давом этган учрашувда Браун 7:5, 3:6, 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди. 30 ёшли Браун дунё рейтингида 102-поғонадан жой олган. Энди Дастин учинчи босқич баҳсида сербиялик Виктор Троицкига қарши кортга чиқади.