Россия Давлат Думаси спикери Сергей Наришкин АҚШ раҳбариятини “аянчли масхарабозлар” деб атади.
“Россияни гўёки чеклаб қўйдик деган баёнотларни берувчи айрим олий мартабали Вашингтон сиёсатчилари аянчли масхарабозларга ўхшайди”, – унинг сўзларини келтиради Интерфакс.
Спикернинг фикрича, Россияни на ташқи, на ички томондан изоляция қилишнинг имкони йўқдир.