Немис полицияси виллалардан бирининг ертўласида Иккинчи жаҳон уруши замонларига тегишли танкни топди

Жаҳон 03 Июль 2015 6928

Германия полицияси Киля шаҳри яқинидаги виллалардан бирининг ертўласида 1943 йилда ишлаб чиқарилган “Пантера” танкини топди. Бундан ташқари, у ерда торпедо ва бошқа қурол-аслаҳалар ҳам топилган. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари топилмаларни мусодара қилишди. Киля прокуратурасида Хайкендорфедаги вилланинг эгаси танк сақлашга ҳақи бўлмагани, чунки бу қонунан тақиқлангани айтилди. Вилла эгаси адвокатининг фикрича, танк бошқа снаряд отолмаслиги сабабли, мижозининг ҳеч қандай айби йўқ.

Маҳаллий полициянинг расмий вакили мамлакат армияси танкни ертўладан чиқариб олиш учун зирҳли таъмирлаш-эвакуация машиналарини юборганига қарамасдан ҳозирча танкни ертўладан чиқаришнинг имкони бўлмаганини айтди.

Хайкендорф мэри Александер Орт танкнинг топилганидан таажжубда эмаслигини айтди. “Танк эгаси унда 1978 йилдаги кучли қор пайтида кезиб юрган эди”, деб айтди мэр. Унинг фикрича, танкнинг 70 ёшли эгасининг бу ҳарбий машинага қизиқишида ҳеч қандай ғайритабиий нарса йўқ. “Кимларгадир паровозлар, кимларгадир танклар ёқади”, деб айтди Орт.

“Пантера” Иккинчи жаҳон уруши пайтида Германияда ишлаб чиқарилган танк бўлиб, биринчи марта Курск ёйидаги жангда қўлланилган. Бир қатор экспертларнинг фикрича, ушбу танк Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги энг яхши немис танки ва дунёдаги энг яхши танклардан бири бўлган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар