223 йўловчи билан Омскдан Туркияга томон парвоз қилган Boeing-757 самолёти двигателига кириб қолган қушлар туфайли ортга қайтиб, мажбуран қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Москва вақти билан 3 июль куни соат 00:40да Boeing-757 самолётининг ўнг двигателида муаммо чиқди. Қушлар келтириб чиқарган бу муаммо туфайли учувчилар 10 дақиқадан сўнг Омск аэропортига қайтишга қарор қилишди", дейилади Ғарбий-Сибир транспорт прокуратураси хабарида.

Қайд этилишича, бу самолёт йўловчилари Москвага йўл олиб, ўша ердан бошқа самолёт орқали учишади.