Ўзбекистон аҳоли сони кўплиги бўйича дунёда 43-ўринни эгаллаб турибди

Ўзбекистон 03 Июль 2015 7971

Ўзбекистон 2014 йил якунлари бўйича дунё мамлакатлари аҳолиси рейтингида 43-ўринда қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон банки ҳисоботида маълум қилинган.

Жаҳон банки 189 мамлакат аҳолисини ҳисоблаб, рейтинг тузган. Унга кўра Ўзбекистонда 30,743 млн киши яшайди.

2013 йил якунлари бўйича ҳам Ўзбекистон 43-ўринда кўрсатилган бўлиб, ўшанда аҳоли сони 30,241 миллион киши бўлган. Яъни кейинги бир йилда Ўзбекистон аҳолиси 502 минг кишига кўпайган.

2014 йилги рўйхатдан жами 214 давлат жой олган бўлиб, дастлабки ўринларни Хитой (1,364 миллиард киши), Ҳиндистон (1,267 миллиард киши), АҚШ (318,857 миллион киши) эгаллаган. Дастлабки ўнликда Индонезия, Бразилия, Покистон, Нигерия, Бангладеш, Россия ва Япония номлари ҳам кўрсатилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар